15 йиллик тажриба
ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ТЕХНИКАЛАРИ МАҚБУЛ НАРХЛАРДА
Techno Milk — Ўзбекистонда чорвачилик техникалари, сутни қайта ишлаш, деҳқончилик техникалари ва қорамоллар импорти йўналишларида фаолият юритувчи кўп тармоқли компания. Биз агросаноат соҳаси учун замонавий, ишончли ва самарали ечимлар таклиф этамиз.
Компаниямиз нафақат сутни қайта ишлаш билан, балки чорвачилик хўжаликлари учун замонавий ускуналар етказиб бериш, деҳқончиликда ишлатиладиган техникаларни таъминлаш ҳамда юқори маҳсулдор зотли қорамоллар импорти билан ҳам шуғулланади. Биз таклиф этаётган техникалар ва ускуналар халқаро стандартларга жавоб беради ҳамда самарадорликни оширишга хизмат қилади.